Абдулла Бўриев: «Иккала таймда ҳам ўйинимиз қовушмади»
“Бунёдкор” устзи "Оил Стар"га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Футзал бўйича Олий лига 4-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Оил Стар” (1:7) учрашувидан кейин тошкентликлар бош мураббийи Абдулла Бўриев ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.
“Бугунги ғалаба билан “Оил Стар” жамоасини табриклайман. Биз учун жуда оғир ўйин бўлди. Иккала таймда ҳам ўйинимиз қовушмади. “Оил Стар” ўйинчиларининг тажриба ва маҳорати борасидаги устунлиги ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Бухороликларга кейинги давра учрашувларида ҳам омад тилайман. Биз эса эътиборимизни эртага бўлиб ўтадиган биринчи давранинг охирги ўйинига қаратамиз”, - дейди Бўриев.
Розикжон Султонмуродов
Журналист