Абдулазиз Алимжонов ва Зиёда Худойқуловага омад тилаймиз
Қизлар ўртасида эса –63 кг вазн тоифасида ғолиблар номи аниқланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: O'zbekiston Og'ir Atletika Federatsiyasi
Бугун “Qatar Cup” турнири доирасида беллашувларнинг 4-куни старт олади. Кун давомида –79 кг вазн тоифасида А ва Б гуруҳларида баҳс олиб борадиган йигитлар совринли ўринлар учун курашади. Мазкур вазн тоифасида юртимиз шарафини Абдулазиз Алимжонов ҳимоя қилади.
Қизлар ўртасида эса –63 кг вазн тоифасида ғолиблар номи аниқланади. Ушбу вазнда ёш спортчимиз Зиёда Худойқулова мусобақага киришади.
Маълумот учун, Абдулазиз Алимжонов Тошкент вақти билан соат 15:00да, Зиёда Худойқулова эса 20:00дан бошлаб мусобақадаги иштирокини бошлайди.
Ҳар икки спортчимизга омад тилаймиз ва улардан ҳам муносиб натижалар кутимоқдамиз!
Розикжон Султонмуродов
Журналист