locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббос Эргашев: «Қайд этилган натижа ва кўрсатган ўйинимиздан мамнунмиз»

«Гулистон» устози ўз фикрларини билдирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аббос Эргашев: «Қайд этилган натижа ва кўрсатган ўйинимиздан мамнунмиз»
Фото: Гулистон ПФК

Биринчи лига 3-туридан ўрин олган «Локомотив-БФК» — «Гулистон» (0:2) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Аббос Эргашев ўз фикрларини билдирди.

«Бугунги ғалаба билан барча сирдарёлик мухлисларни табриклайман. Ҳаво ҳарорати биоз иссиқ бўлди. Қолаверса, сунъий майдонда ўйнаганимиз ҳам қийинчилик туғдирди. Шунга қарамай, қайд этилган натижа ва кўрсатган ўйинимиздан мамнунмиз. Бу ютуқ билан жамоамиз ишқибозларини табриклайман.

Иккинчи бўлимда таркибда ўзгаришларни амалга оширдик. Йигитларда биоз чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда футболчилар баҳс стартидан то охиригача бир темпда ҳаракат қилади. Мураббийлар штаби билан йигитларни келгуси ўйинларга пухта тайёрлаймиз.

Кейинги рақибимиз — «Республика ФЖ» жамоаси. Уларида шундай тизим йўлга қўйилганки, Ўзбекистондаги барча академияларининг энг иқтидорли ёшлари йиғилишган. Ишонаманки, бўлажак ўйинда ҳам ижобий натижага эришамиз», — деди Эргашев.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг