locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

82 ёшли отахон ғолиб. Якасаройда \"Автомобилсиз кун\" веломарафони юқори руҳда ўтди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
82 ёшли отахон ғолиб - Якасаройда "Автомобилсиз кун" веломарафони юқори руҳда ўтди
PHOTO: Telegram

Янги ташаббуслар, соғлом турмуш тарзи ва экологик онгни оширишга қаратилган амалий тадбирлар орасидан бири сифатида бугун Якасарой туманида "Автомобилсиз кун" веломарафони катта кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Марафон йўналиши Ўрикзор ва Рақат кўчаларидан старт олиб, 135-сонли мактабгача бўлган масофани ўз ичига олди. Қарийб 3 км узунликдаги йўлни ташкил этган ушбу спорт тадбирида турли ёшдаги фуқаролар қатнашди - энг кичик иштирокчи 7 ёшда бўлса, энг кекса қатнашчи 85 ёшда эди.

Айтиш жоизки, мусобақа ғолиблари орасида кутилмаган натижалар ҳам қайд этилди. Жумладан, 82 ёшли Дмитрюк Виталий ўз ёшига қарамай марафонни муваффақиятли якунлаб, ғолиблар сафидан ўрин олди. Шунингдек, 72 ёшли Маркелова Людмила ва 12 ёшли Бакуров Шавкат ҳам ғолиб сифатида эътироф этилди. Уларнинг бу ютуғи барча иштирокчилар учун илҳом манбаи бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг