locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

7–11-январ кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида от спорти бўйича халқаро мусобақа — CSI 5★ (беш юлдузли) турнири бўлди

Ушбу нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиб, мусобақа давомида юқори спорт маҳорати ва рақобатбардош чиқишлари билан ажралиб турди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
7–11-январ кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида от спорти бўйича халқаро мусобақа — CSI 5★ (беш юлдузли) турнири бўлди
photo: Ot sporti Uzbekistan

7–11-январ кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида от спорти бўйича нуфузли халқаро мусобақа — CSI 5★ (беш юлдузли) турнири бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа от спортидаги энг юқори даражадаги беллашувлардан бири ҳисобланиб, унда фақатгина кучли ва юқори рейтингга эга чавандозлар иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ушбу нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиб, мусобақа давомида юқори спорт маҳорати ва рақобатбардош чиқишлари билан ажралиб турди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари:
Баҳромжон Ғозиев
Абдуллаев Феруз
Қурбонов Берзод
Абдуллаев Абдурахмон
Шарипов Акбар
иштирок этдилар.

Айниқса, мусобақанинг иккинчи куни Қурбонов Берзод Гран-при баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, иккинчи ўринни эгаллади ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига муҳим натижа қўшди.

Абу-Дабида ўтказилган CSI 5★ мусобақаси Ўзбекистон чавандозларининг халқаро майдондаги салоҳияти, тажрибаси ва юқори спорт тайёргарлигини яна бир бор намоён этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг