locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

6–9 ноябрь кунлари БАА, Дубай шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича халқаро мусобақа — CSI2* бўлиб ўтмоқда

Турнир 2028 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари учун лицензия олиш имконияти учун жуда муҳим.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
6–9 ноябрь кунлари БАА, Дубай шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича халқаро мусобақа — CSI2* бўлиб ўтмоқда
photo: Ot sporti Uzbekistan

6–9 ноябрь кунлари БАА, Дубай шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича халқаро мусобақа — CSI2* бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақа нафақат халқаро рейтинг учун, балки 2028 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига лицензия олиш имконияти учун ҳам жуда муҳим.

Беллашувнинг биринчи кунида ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги ажойиб натижаларни қайд этдилар:
1-ўрин — Абдуллаев Абдураҳмон
2-ўрин — Shady Ghrayeb
3-ўрин — Қурбонов Бегзод

Бу муваффақият Ўзбекистон от спорти тарихида янги саҳифа очмоқда. Спортчиларимиз жаҳон миқёсида ўзини намоён қилмоқда ва келажакдаги йирик мусобақаларда, хусусан Олимпия ўйинларида муваффақият қозонишга тайёрланмоқда.

Олдинда ҳали икки кун бор — барча спортчиларимизга катта омад ва ғалаба тилаймиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг