-65 кг вазн тоифасида кескин бахслар: Адҳамжон Эргашев кучли тўртликдан жой олди
Осиё чемпионатининг -65 кг вазн тоифасидаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Адҳамжон Эргашев муносиб иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Og'ir atletika
Осиё чемпионатининг -65 кг вазн тоифасидаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Адҳамжон Эргашев муносиб иштирок этди. Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 136 кг, силтаб кўтаришда эса 171 кг натижа қайд этиб, икки кураш якунига кўра жами 307 кг билан мусобақани тўртинчи ўринда якунлади.
Шиддатли ва муросасиз кечган беллашувларда совринли ўринлар қуйидагича кўриниш олди:
1-ўрин. He Yueji (Хитой) — 329 кг (146 + 183)
2-ўрин. Pak Myong Jin (КХДР) — 321 кг (145 + 174)
3-ўрин. Ding Hongjie (Хитой) — 319 кг (144 + 177)
Айниқса, He Yueji ўзининг ёрқин чиқиши билан барчанинг эътиборини тортди. У силтаб кўтариш машқида 183 кг, умумий ҳисобда эса 329 кг натижа қайд этиб, янги жаҳон ва Осиё рекордларини ўрнатди ҳамда олтин медални қўлга киритди.
Иброҳим Жалолов
Редактор