5x5 кўзи ожизлар футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё-Океания чемпионатида иштирок этади
Мусобақада 8 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: Para Olimpiyada
19-27-апрель кунлари Япониянинг Осака шаҳрида 5x5 кўзи ожизлар футболи бўйича "2026 IBSA Men’s Blind Football Asia Oceania Championship" Осиё-Океания чемпионати мусобақаси бўлиб ўтади.
Мусобақада 8 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боради. Вакillarимиз "B" гуруҳидан жой олган бўлиб, мазкур гуруҳда спортчиларимизга Корея Республикаси, Таиланд ва Хитой терма жамоалари рақиблик қилади.
Ҳамюртимизлар гуруҳ босқичи доирасидаги илк ўйинини 20-апрель куни Корея Республикасига қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан 9:00 да старт олиши белгиланган.
Иброҳим Жалолов
Редактор