5×5 кўзи ожизлар футболи: Тошкент шаҳри жамоаси мамлакат биринчилигида тенгсиз
Мезбон Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси аъзолари кумуш медалларни қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: Para Olimpiyada
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги "Нурли маскан" мактаб интернатида кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар ўртасида 5×5 футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.
Беш кун давом этган мусобақада турли ҳудудлардан жами 6 та жамоа ўзаро баҳс олиб бориб, якунда Тошкент шаҳри вакиллари ғолиб бўлишди.
Мезбон Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси аъзолари кумуш медалларни қўлга киритган бўлса, Навоий вилояти спортчилари учинчи натижани қайд этишди.