locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон биринчи терма жамоаси таркиби

Ягона ўзгариш — Жаҳонгир Ваҳидов ўрнига бу гал жамоага ёш гроссмейстер Муҳиддин Мадаминов жалб этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон биринчи терма жамоаси таркиби
photo: Chess Uzbekistan

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон биринчи терма жамоаси таркиби

Самарқанд мезбонлик қиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг очиқ (опен) йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи Ўзбекистон-1 асосий терма жамоаси таркиби расман эълон қилинди.

Мазкур таркиб 2022-йили Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритган чемпион таркиб билан деярли бир хил. Ягона ўзгариш — Жаҳонгир Ваҳидов ўрнига бу гал жамоага ёш гроссмейстер Муҳиддин Мадаминов жалб этилди.

Ўзбекистон-1 жамоаси таркиби:
ГМ Жавоҳир Синдаров — 2778
ГМ Нодирбек Абдусатторов — 2762
ГМ Нодирбек Ёқуббоев — 2685
ГМ Шамсиддин Воҳидов — 2654
ГМ Муҳиддин Мадаминов — 2611
Жамоа мураббийи (капитан): ГМ Рустам Қосимжонов

Ўз заминимизда, ўз мухлисларимиз қаршисида бош совринни ҳимоя қилиш ва уни ўз уйимизда қолдириш учун курашадиган шахматчиларимизга юксак ғалабалар тилаймиз. Сизнингча, ушбу таркиб Самарқандда яна бир бор олтин медални қўлга кирита оладими? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг