locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, 3-Параолимпиада ва 97-ФИДЕ Конгрессига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Унда Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарияти ва масъул ходимлари, ОАВ вакиллари, шахмат мутахассислари ҳамда ишқибозлари иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, 3-Параолимпиада ва 97-ФИДЕ Конгрессига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
photo: sport vazirligi

Бугун, 24-август куни Халқаро шахмат академиясида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро шахмат тадбирларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарияти ва масъул ходимлари, ОАВ вакиллари, шахмат мутахассислари ҳамда ишқибозлари иштирок этди.

Матбуот анжуманида жорий йилнинг, 10–18-сентябрь кунлари 3-Параолимпиада, 15–28-сентябрь кунлари 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ҳамда 19–28-сентябрь кунлари 97-ФИДЕ Конгрессини юқори савияда ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, мазкур йирик тадбирларга тайёргарлик доирасида ишчи штаб фаолияти йўлга қўйилди, иштирокчилар ва меҳмонлар учун меҳмонхоналар банд қилинди, мусобақа ўтказиладиган объектларни тайёрлаш, транспорт-логистика ҳамда хавфсизлик чораларини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 200 дан ортиқ давлатдан 398 та жамоа — 208 та “Open” ва 190 та аёллар жамоаси иштирок этиши кутилмоқда. Ўзбекистон мезбон давлат сифатида 3 та жамоа билан қатнашади.

Эътиборлиси, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчи давлатлар ва жамоалар сони бўйича Олимпиада тарихидаги энг йирик мусобақага айланиши кутилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг