locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

3,5 миллион евро ва саккиз от: Скотт Браш — 2025 йилнинг энг кўп даромад қилган чавандози

Рейтингнинг юқори поғоналаридан жой олган чавандозларнинг аксарияти профессионал даражадаги йирик отхоналарда тайёргарлик кўради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
3,5 миллион евро ва саккиз от: Скотт Браш — 2025 йилнинг энг кўп даромад қилган чавандози
photo: Ot sporti Uzbekistan

От спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши молиявий жиҳатдан етакчи эканини яна бир бор исботлади. 2025 йил якунига кўра, энг юқори даромадга эга бўлган тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналишида ўнталикка кирган чавандозларнинг умумий мукофот пуллари 19 495 793 еврони ташкил этди. Таqqosлаш учун, от юрттириш йўналишида бу кўрсаткич 1 435 588 евро, учкурашда эса атиги 164 995 евро бўлди.

Бундай катта тафовут, аввало, халқаро от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналишидаги мусобақалар сони, мавсум давомида ўтказиладиган стартлар кўплиги ҳамда йирик мукофот жамғармасига эга турнирлар билан изоҳланади.

Рейтингнинг юқори поғоналаридан жой олган чавандозларнинг аксарияти профессионал даражадаги йирик отхоналарда тайёргарлик кўради. Уларнинг даромади бир марталик муваффақият эмас, балки бутун мавсум давомида энг юқори халқаро даражада барқарор иштирок этиш натижасидир.

Қизиқарли жиҳати шундаки, тўсиқлардан сакрашда (конкур) бир отга тўғри келадиган ўртача даромад от юрттириш (виездка)га нисбатан пастроқ. Бироқ бу ҳолат стартлар сони ва мусобақаларнинг умумий ҳажми орқали тўлиқ қопланади.

2025 йилда энг катта даромадни британиялик Скотт Браш қайд этди. У саккиз хил от билан мусобақаларда қатнашиб, жами 3 516 868 евро ишлаб топди. Иккинчи ўринни жаҳон рейтингида етакчи бўлган Кент Фаррингтон эгаллади — у тўққиз от билан старт олиб, 2 473 232 евро даромадга эришди. Кучли учликни Симон Делестр якунлаб, 13 от билан қатнашган ҳолда 2 006 925 евро мукофот пули қўлга киритди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг