30 мартдан ортиқ ҳибсга олинган собиқ NBA чемпиони яна қўлга олинди
55 ёшли собиқ баскетболчи Аризона штатида суд қарорига амал қилмагани сабабли ҳибсга олинган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images
Собиқ NBA чемпиони ва 1994-йилги Slam Dunk Contest ғолиби Айзёя "J.R." Райдер яна бир бор ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди.
TMZ ва АҚШ ОАВ хабарларига кўра, 55 ёшли собиқ баскетболчи Аризона штатида суд қарорига амал қилмагани сабабли ҳибсга олинган. У камида 28-июлгача қамоқда қолиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, Райдер фаолияти давомида ва ундан кейинги йилларда турли ҳуқуқбузарликлар сабаб 30 мартдан ортиқ ҳибсга олинган. У 2001-йилда "Лос-Анжелес Лейкерс" сафида NBA чемпиони бўлган, шунингдек, 1994-йилда Slam Dunk Contest ғолиби бўлган.
Насрулло Каримов
Журналист