locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

26 май куни Жавоҳир Синдаров “Tepe Sigeman 2025” чемпионига айланиши мумкин!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olamsport.uz

Швециянинг Мальмё шаҳрида ўтаётган нуфузли Tepe Sigeman 2025 халқаро шахмат турнири ҳал қилувчи босқичга етиб келди. Айлана тизимида ташкил этилган мусобақада дунёнинг етакчи гроссмейстерлари иштирок этаётган бўлса, улар орасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Жавоҳир Синдаров ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.

Кеча, 25 май куни, 6-турда Синдаров оқ доналарда маҳаллий юлдуз Нилс Гранделиусга қарши беллашиб, дуранг қайд этди. Бу натижадан сўнг Жавоҳир 4 очко билан якка пешқадамликни сақлаб қолди. Туркиялик Ягиз Эрдогмус 3,5 очко билан иккинчи ўринда бормоқда, яна тўрт нафар иштирокчида 3 тадан очко бор.

6-тур натижалари:
Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) – Нилс Гранделиус (Швеция) ½ – ½
Тан Чжунъи (Хитой) – Эрвин Л’Ами (Нидерландия) ½ – ½
Ягиз Эрдогмус (Туркия) – Рэй Робсон (АҚШ) ½ – ½
Ричард Раппорт (Венгрия) – Василий Иванчук (Украина) 1 – 0

Бугун, 26 май куни ҳал қилувчи тур!

7-турда Жавоҳир Синдаров қора доналарда украиналик афсона Василий Иванчукга қарши ўйнайди. Агар ҳамюртимиз ғалаба қозонса, қолган натижалардан қатъи назар, мусобақа чемпионига айланади. Дуранг эса унга тай-брек орқали чемпионлик учун имконият қолдиради.

7-тур жуфтликлари:
Василий Иванчук (Украина) – Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон)
Рэй Робсон (АҚШ) – Ричард Раппорт (Венгрия)
Эрвин Л’Ами (Нидерландия) – Ягиз Эрдогмус (Туркия)
Нилс Гранделиус (Швеция) – Тань Чжунъи (Хитой)

Уйинлар Тошкент вақти билан соат 15:00да старт олади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг