25–26 апрел кунлари World Triathlon Championship Series Самарқанд Қадимий Осиёнинг юрагида ўз эшикларини очади
25–26 апрел кунлари World Triathlon Championship Series Самарқанд Қадимий Осиёнинг юрагида ўз эшикларини очади.
Мазкур тадбир триатлон бўйича халқаро мусобақалар сериясининг энг юқори босқичи бўлиб, Марказий Осиёда тарихида илк бор ўтказилмоқда. Бу йил Самарқанд Халқаро Сериянинг биринчи босқичига мезбонлик қилади.
25-апрел куни бўлиб ўтадиган мусобақада жаҳон триатлонининг элита спортчилари — сайёрамизнинг энг кучли атлетлари иштирок этади. Улар томонидан намойиш этиладиган чиқишлар томошабинларга ҳақиқий ёрқин, динамик ва унутилмас томоша ҳадя этади!
26-апрел куни AGE GROUP пойгаси ҳам ўтказилади. Атлетлар учун икки хил масофа мавжуд:
STANDARD — 1,5 км сузиш, 40 км велосипед ва 10 км югуриш
SUPER-SPRINT — 350 м сузиш, 13 км велосипед ва 3 км югуриш
Ҳар икки масофа эстафета форматида ҳам мавжуд — 2–3 кишилик жамоалар учун.