locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

25-сентябр – 9-октябр кунлари Озарбайжонда МДҲ давлатлари халқаро спорт ўйинлари ўтказилади

МДҲ давлатлари халқаро спорт ўйинлари ҳар икки йилда бир марта ташкил этилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
25-сентябр – 9-октябр кунлари Озарбайжонда МДҲ давлатлари халқаро спорт ўйинлари ўтказилади
photo: tashcitysport

Жорий йилнинг 25-сентябр – 9-октябр кунлари Озарбайжоннинг Габала, Гянджа, Гёгёл, Мингячевир, Шеки, Ханкенди, Евлах шаҳарларида МДҲ давлатлари халқаро спорт ўйинлари ўтказилади.

Мазкур мусобақада 9 та МДҲ давлати ҳамда 15 та таклиф этилган давлатдан 23 та спорт тури бўйича 3 500 нафардан ортиқ спортчилар 246 та жамланма медаллар учун баҳс олиб боради.

Маълумот учун: МДҲ давлатлари халқаро спорт ўйинлари ҳар икки йилда бир марта ташкил этилади.

2021 йил Қозон шаҳрида (Россия) бўлиб ўтган I МДҲ давлатлари халқаро спорт ўйинларида 18 та спорт туридан 168 нафар спортчилар билан иштирок этган Ўзбекистон делегацияси жами 90 та медал, шундан 23 та олтин, 32 та кумуш ва 35 та бронза медалларига эга чиқиб умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаган.

2023 йил Минск, Брест, Витебск, Гомел, Гродно, Могилёв, Жлобин, Молодечно, Орша, Солигорск шаҳарларида (Беларусь) бўлиб ўтган II МДҲ давлатлари халқаро спорт ўйинларида 22 та спорт туридан 326 нафар спортчилар билан иштирок этган Ўзбекистон делегацияси жами 106 та медал, шундан 28 та олтин, 25 та кумуш ва 53 та бронза медалларига эга чиқиб умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаган.

Мусобақанинг расмий очилиш маросими 2025 йил 28-сентябр куни Гянджа шаҳрида ўтказилади.

Ўзбекистон спорт делегацияси мазкур мусобақада 23 та спорт тури бўйича 254 нафар спортчилар иштирок этади.

Мусобақалар жадвалига мувофиқ бугун спортчиларимиз стол тенниси баҳсларида иштирок этмоқда.

МДҲ давлатлари халқаро спорт ўйинларининг расмий маскоти Бабир ва Лейла (Кавказ леопардлари) номи билан таништирилди.

Бабир ва Лейла - Кавказ леопардлари қиёфасида яратилган ғайратли ва дўстона маскотлар бўлиб, улар Озарбайжон руҳи, бой табиати, кучи ва меҳмондўстлигининг ёрқин тимсоли сифатида гавдалантирилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг