23 май куни Олма-Отада Octagon 73 турнири бўлиб ўтади — ўзбекистонлик жангчилар ҳам қатнашади
Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: Olamsport.uz
23 май куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида жойлашган “Балуан Шолак” аренасида ММА бўйича Octagon 73 турнири ўтказилади. Бу ҳақда ташкилотчилар расман 19 май куни маълум қилдилар.
Турнирнинг марказий жангидан ўрин олган беллашувда мезбон давлат вакиллари — Рустем Мухатов (13-3) ва Бауржан Куанишбаев (18-6) ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун октагонга чиқишади.
Шунингдек, мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этади. Улар орасида халқ орасида “Тайсон” лақаби билан танилган Жасурбек Жўраев, шунингдек Шаҳзод “Gold” Узоқов каби номдор жангчилар октагонга кўтарилади.
Octagon 73 турнири юқори савиядаги жангларга бой бўлиши ва Марказий Осиё ММА саҳнасида яна бир ёрқин кеча бўлиши кутилмоқда.
