locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

23 июн — Олимпия руҳи, тарихий дебют ва янги лидерлар куни

Халқаро Олимпия куни нишонланди, Ҳусанов тарихга кирди, XOҚда эса янги давр бошланди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz

23 июн – Халқаро Олимпия куни! Бугун жаҳон бўйлаб Халқаро Олимпия куни нишонланмоқда. Ана шу сана 1894 йилнинг айнан 23 июнида барон Пьер де Кубертен ташаббуси билан Халқаро Олимпия қўмитасининг тузилган кунидир. 131 йилдан буён бу сана Олимпия ғояларини — тинчлик, дўстлик ва барқарор тараққиётни тараннум этувчи байрам сифатида нишонланиб келинмоқда.

Абдуқодир Ҳусанов — клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўп сурган илк ўзбек футболчиси! АҚШда ўтаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида “Манчестер Сити” “Ал-Айн”ни 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур беллашувда ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов 61 дақиқа майдонда тўп суриб, ушбу нуфузли мусобақада қатнашган илк ҳамюртимиз сифатида тарихга кирди.

XOҚда янги давр: Кирсти Ковентри президентлик лавозимини қабул қилади
Бугун Халқаро Олимпия қўмитаси раҳбариятида муҳим ўзгариш рўй берди — 2013 йилдан буён президент лавозимида ишлаб келган Томас Бах фаолиятини якунлади. Унинг ўрнига зимбабвелик собиқ спортчи Кирсти Ковентри сайланди. У Олимпия қўмитасига раҳбарлик қилувчи тарихдаги илк аёл сифатида янги саҳифани очмоқда.


Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг