locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

2026 йилги Қишки Олимпия ўйинларида спортчиларнинг юклари допингга қарши кураш доирасида текширилади

Қайд этилишича, ушбу ҳолат илк бор қўлланилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

2026 йилги Қишки Олимпия ўйинларида спортчиларнинг бағажи допингга қарши кураш доирасида аэропортларнинг ўзида текширилади. Бу ҳақда Inside the Games нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, допинг-офицерлар спортчилар юкларининг ичига очиб кўриш ҳуқуқига эга бўлади. Мусобақалар 6–22 февраль кунлари Италияда бўлиб ўтади.

Халқаро допинг-тест агентлиги (ITA) бош директори Бенжамин Коэннинг айтишича, ҳозирда Италия божхонаси ва Адлия вазирлиги билан махсус келишув устида иш олиб борилмоқда. Ушбу келишув айрим делегациялар юкларини очиб текширишга рухсат беради.

«Биз муайян спортчиларда муайян моддаларни керакли вақтда текширишга тайёр бўлишимиз керак», — деди Коэн.

Қайд этилишича, бундай амалиёт Олимпия тарихида илк бор қўлланилади. Аввалроқ спортчиларнинг бағажи аэропортларда текширувдан ўтказилмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг