2026-йилдан Ўзбекистон чемпионатларида янги тартиб: талабнома ва мандат тизими тўлиқ электрон шаклга ўтказилди
2026-йилдан бошлаб Ўзбекистон чемпионатларида жорий этилаётган янгиликларни сизларга босқичма-босқич таништиришда давом этамиз. Янги Низом асосида мусобақаларни ташкил этиш, иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳужжатларни топшириш жараёнлари тубдан янгиланди.
Эндиликда республика миқёсидаги барча мусобақаларда иштирок этиш учун спортчилар ва жамоалар фақат электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади. Талабномалар “ERP sport” ҳамда u-entry.uz платформалари орқали белгиланган тартибда топширилади.
Муҳим муддатлар:
• Мусобақага 12 кун қолганда — “ERP sport” тизими орқали онлайн талабнома юборилади
• Мусобақага 7 кун қолганда — u-entry.uz платформасида мандатдан ўтилади ва иштирок бадали тўланади
• Мусобақага 1 кун қолганда — мандат комиссиясига барча ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилади
Белгиланган муддатларга қатъий амал қилиниш шарт. Талабнома ёки мандат жараёнлари ўз вақтида бажарилмаган тақдирда спортчи ёки жамоанинг мусобақада иштирок этишига рухсат берилмайди.
Мазкур тартиб мусобақаларни ташкил этишда шаффофликни таъминлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш ҳамда тартиб-интизомни кучайтиришга хизмат қилади.