locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

2026-йилдан Ўзбекистон чемпионатларида янги тартиб: тақдирлаш тизими янгиланди

Мазкур низомга мувофиқ, Ўзбекистон чемпионатлари тарихида илк бор даст кўтариш ва силтаб кўтариш машқлари бўйича спортчилар алоҳида тақдирланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
2026-йилдан Ўзбекистон чемпионатларида янги тартиб: тақдирлаш тизими янгиланди
photo: og'ir atletika

2026-йилдан бошлаб Ўзбекистон чемпионатларида спортчиларни баҳолаш ва тақдирлаш тизими янги тартиб асосида амалга оширилади. Янги низом мусобақаларнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда ҳар бир машқ натижасига алоҳида эътибор қаратишни назарда тутади.

Мазкур низомга мувофиқ, Ўзбекистон чемпионатлари тарихида илк бор даст кўтариш ва силтаб кўтариш машқлари бўйича спортчилар алоҳида тақдирланади.

Шу билан бирга, мусобақанинг асосий кўрсаткичларидан бири саналган иккикураш натижаси алоҳида медаль билан тақдирланмайди. Эндиликда совринли ўринлар учун баҳслар ҳар бир машқ доирасида алоҳида олиб борилади.

Яна бир муҳим жиҳат — жамоавий ҳисобни аниқлаш тартиби. Янги қоидаларга кўра, жамоаларнинг умумий натижаси спортчилар томонидан қўлга киритилган медаллар йиғиндиси асосида белгиланади. Бу эса ҳар бир вазн тоифаси ва ҳар бир чиқишда жамоа шарафини ҳимоя қилиш масъулиятини янада оширади.

Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон чемпионатларининг ташкилий ва спорт жиҳатидан янги босқичга кўтарилишига, мусобақаларда шаффофлик ҳамда рақобат муҳитининг кучайишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг