locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

2026-йилдан ёш тоифалари бўйича талаблар кучайтирилди: спорт разрядлари аниқ белгиланди

Кўриниб турибдики, ҳар бир ёш босқичида спортчининг нафақат ёши, балки амалда эришган спорт даражаси ҳал қилувчи омилга айланмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
2026-йилдан ёш тоифалари бўйича талаблар кучайтирилди: спорт разрядлари аниқ белгиланди
photo: og'ir atletika

Аввалги мақоламизда республика мусобақаларида фақат саралашдан ўтган спортчилар иштирок этиши ҳақида сўз юритган эдик. Бугунги мақоламиз эса навбатдаги муҳим янгилик — ёш тоифалари бўйича спорт разрядларига қўйиладиган талабларга бағишланади.

Энди ёшнинг ўзи етарли эмас

Янги Низомга кўра, спортчи фақат тегишли ёш тоифасига мос келгани учунингина чемпионатда қатнашолмайди. Эндиликда ҳар бир ёш гуруҳи учун минимал спорт разряди аниқ белгиланди.

Бу талаб мусобақаларнинг савиясини ошириш, спортчиларнинг тайёргарлик даражасини бир хил мезонда баҳолаш ва ҳақиқий иқтидорларни ажратиб кўрсатишга хизмат қилади.

Ёш тоифалари ва спорт разрядлари

Катталар:
• Эркаклар — 1-катталар разряди
• Аёллар — 3-катталар разряди

U20 (20 ёшгача):
• Эркаклар — 2-катталар разряди
• Аёллар — 1-ўсмирлар разряди

U17 (17 ёшгача):
• Ўғил болалар — 3-катталар разряди
• Қизлар — 2-ўсмирлар разряди

U15 (15 ёшгача):
• Ўғил болалар — 2-ўсмирлар разряди
• Қизлар — талаб алоҳида Низом билан белгиланади

Кўриниб турибдики, ҳар бир ёш босқичида спортчининг нафақат ёши, балки амалда эришган спорт даражаси ҳал қилувчи омилга айланмоқда.

Натижада, Республика чемпионатлари янада рақобатбардош ва профессионал тус олади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг