locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

2026-йилда ўтказилиши режалаштирилган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саналарига ўзгартиш киритилди

Эндиликда қитъа биринчилиги 2026-йил 12–17-май кунлари бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
2026-йилда ўтказилиши режалаштирилган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саналарига ўзгартиш киритилди
photo: og'ir atletika

Осиё оғир атлетика федерацияси (AWF) расмий баёнотига кўра, 2026-йилда ўтказилиши режалаштирилган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саналарига ўзгартиш киритилди.

Маълум қилинишича, мазкур қарор Яқин Шарқ ҳамда Форс кўрфази минтақасида юзага келган ҳозирги вазиятни инобатга олган ҳолда қабул қилинган. Барча делегацияларнинг хавфсиз ва муаммосиз иштирокини таъминлаш мақсадида мусобақа янгидан белгиланган муддатда ўтказилади.

Эндиликда қитъа биринчилиги 2026-йил 12–17-май кунлари бўлиб ўтади.

Мусобақа дастури доирасида:
10-май — AWF Ижроия қўмитаси йиғилиши ҳамда антидопинг бўйича семинар ўтказилади.
11-май — AWF Конгресси ва чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилади.

Мусобақа дастури ҳамда ташкилий масалаларга оид қўшимча маълумотлар кейинчалик эълон қилиниши маълум қилинди.

Мазкур нуфузли мусобақада қитъанинг етакчи оғир атлетикачилари ўз маҳоратларини намойиш этиши кутилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг