2026-йил 8–12 апрел кунлари АҚШнинг Техас штатида конкулар (тўсиқлардан сакраш) бўйича Жаҳон кубоги финали бўлиб ўтади
Ўзбекистон от спортда янги ютуқ.
Бекзод Курбанов – Техасдаги Жаҳон кубоги финалида.
2026-йил 8–12 апрел кунлари АҚШнинг Техас штатида конкулар (тўсиқлардан сакраш) бўйича Жаҳон кубоги финали бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини тажрибали ва иқтидорли чавандоз Бекзод Курбанов ҳимоя қилади.
Бекзод Курбанов жорий мавсумда Марказий Осиё паст лигаси ғолиби сифатида финал босқичига йўлланма қўлга киритди. У аввал ҳам бир қатор халқаро мусобақаларда муваффақият қозониб, Ўзбекистон чавандозлик мактабининг юқори савиясини дунёга намоён этган.
Техасдаги Жаҳон кубоги финалидаги иштирок — бу нафақат Бекзод Курбановнинг шахсий ютуғи, балки Ўзбекистон спорти ва ёлиқчилик тарихида янги саҳифадир. Ушбу муваффақият юртимиз чавандозлик мактабининг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада мустаҳкамлайди.
Ўзбекистон Ёлиқчилик ва От спорти Федерацияси Бекзод Курбановга финал босқичида улкан омад тилайди.
Унинг ютуқлари юртимиз спортининг нуфузини юксалтиради ва ёш чавандозлар учун ёрқин илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.