locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

2025 йилнинг сўнгги мусобақаси – байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубогига старт берилади

Юртимизнинг энг маҳоратли байдарка ва каноэчилари жам бўлиб, айнан улар ушбу мураккаб ва томошабоп спорт турида ғолиб ва совриндорларни аниқлайдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
2025 йилнинг сўнгги мусобақаси – байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубогига старт берилади
photo: Akademik eshkak eshish

26–28-ноябр кунлари Тошкент денгизи байдарка ва каноэда эшкак эшишнинг марафон масофалари бўйича мамлакат кубоги бўлиб ўтади.

Юртимизнинг энг маҳоратли байдарка ва каноэчилари жам бўлиб, айнан улар ушбу мураккаб ва томошабоп спорт турида ғолиб ва совриндорларни аниқлайдилар.

Уч кун давомида иштирокчилар турли йўналишларда беллашиб, узоқ масофаларни босиб ўтишади. Бу турда нафақат жисмоний тайёргарлик, балки тўғри тактика, барқарорлик, диққат ва эътибор талаб этилади. Марафон масофалари бўйича мамлакат кубоги – характер, маҳорат ва кучни тўғри тақсимлай олишни синовдан ўтказадиган мусобақадир.

Ўзбекистон кубоги спортчилар учун келгуси мавсумга тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлиб, яна бир бор Ўзбекистон байдарка ва каноэда эшкак эшиш мактабининг юқори салоҳиятини намойиш этиш имконини беради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг