2025 йилги Майами Гран-приси жорий мавсумдаги иккинчи спринт форматидаги пойга бўлади
Формула-1нинг олтинчи босқичи учун заҳира қилинган вақт жадвали эълон қилинди. Майами Гран-приси (2025), Формула-1, 6-босқич:
2 май, жума:
Биринчи эркин машқ (FP1) — 21:30
Спринт саралаш — 01:30 (Тошкент вақти билан 3 май)
3 май, шанба:
Спринт — 21:00
Асосий саралаш — 01:00 (Тошкент вақти билан 4 май)
4 май, якшанба:
Майами Гран-приси — 00:00
2021 йилдан буён Формула-1да экспериментал форматдаги босқичлар ўтказиб келинмоқда, уларга спринтер пойгаси киритилган. 2025 йилги мавсумда шундай форматдаги босқичлар Қитой, Майами, Бельгия, Остин, Бразилия ва Қатарда белгиланган.
Жума куни фақатгина битта машқ ўтказилади, шундан сўнг спринт учун саралаш бўлиб ўтади. Бу саралаш уч қисмдан иборат:
SQ1 — 12 дақиқа (ўртача шина, Medium)
SQ2 — 10 дақиқа (Medium)
SQ3 — 8 дақиқа (юмшоқ шина, Soft)
Бу саралашдаги жарималар фақат спринтга тааллуқли бўлади. Шанба куни эрталаб қисқартирилган масофадаги спринт ўтказилади (асосий пойганинг 30 фоизи). Биринчи саккизта пилот очко олади: 8-7-6-5-4-3-2-1. Спринтда кўрсатилган энг тез айланиш натижага таъсир қилмайди.Спринтда олинган жарималар эса якшанбадаги асосий пойгада ҳисобга олинади.
Куннинг кейинги қисмида эса анъанавий саралаш бўлиб ўтади — у якшанбадаги Гран-прининг старт позициясини белгилайди.