“2025 Freestyle Chess Grand Slam Paris” турнири якунланди. Нодирбек Абдусатторов...
Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Chess.com
Франция пойтахти Париж шаҳрида ташкил этилган “2025 Freestyle Chess Grand Slam Paris” турнири ўз якуннига етди.
Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистоннинг биринчи рақамли гроссмейстери Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этиб, 8-ўрин ҳамда 20 000 доллар пул мукофотини қўлга киритди.
Турнир ғолиблиги эса жаҳоннинг биринчи рақамли гроссмейстери норвегиялик Магнус Карлсенга насиб этди. У финал босқичида Хикару Накамурани мағлуб этиб, 200 000 доллар ютуқни ўзини қилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов турнир бошланишига атиги бир кун қолганида таклиф қилинди. Ҳамюртимиз мусобақада иштирок этишни рад этган Ҳанс Ниманн ўрнини эгаллаганди.
