locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

20-Осиё ўйинлари Кураш беллашувларига 10 кун қолди

Япониянинг Аити ва Нагоя шаҳарлари мезбонлик қилаётган 20-Осиё ўйинлари қизғин паллага кириб бормоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
20-Осиё ўйинлари Кураш беллашувларига 10 кун қолди
photo: gettyimages

20-Осиё ўйинлари Кураш беллашувларига 10 кун қолди

Япониянинг Аити ва Нагоя шаҳарлари мезбонлик қилаётган 20-Осиё ўйинлари қизғин паллага кириб бормоқда. Мусобақаларнинг илк кунларидаёқ қатор жамоавий спорт турлари бўйича баҳслар старт олди ва қитъанинг энг кучли спортчилари медаллар учун курашни бошлаб юборди.

Ўйинлар дастурига мувофиқ, Кураш бўйича беллашувлар 27-сентябр куни старт олади. Қадимий ва навқирон спорт тури бўлган Кураш яна бир бор Осиёнинг энг нуфузли спорт майдонларидан бирида ўзининг бетакрор жозибасини намоён этади.

Уч кун давом этадиган мусобақаларда қитъамизнинг энг сара полвонлари Осиё ўйинлари чемпионлиги учун Кураш гиламига чиқади. Беллашувлар 27, 28 ва 29-сентябр кунлари Aichi Prefectural Martial Arts Hall спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

20-Осиё ўйинларида Кураш баҳслари 6 та вазн тоифасида ташкил этилади. Ҳар бир вазнда куч, маҳорат, ирода ва юксак спорт руҳи синовдан ўтади.

Кураш оиласи учун муҳим тарихий лаҳзалар яқинлашмоқда. Энди саноқли кунлардан сўнг Осиёнинг энг кучли полвонлари қитъа Олимпиадаси шоҳсупаси сари ўз юришларини бошлайдилар.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг