locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

17-апрел куни Universal Horses Stable от спорти мажмуасида Global Tour 2026 мусобақасининг 3-босқичи юқори савияда бўлиб ўтди

Ушбу босқичда 100 дан ортиқ чавандоз ва отлар иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
17-апрел куни Universal Horses Stable от спорти мажмуасида Global Tour 2026 мусобақасининг 3-босқичи юқори савияда бўлиб ўтди
photo: Ot sporti Uzbekistan

Global Tour 2026: 3-босқич

17-апрел куни Universal Horses Stable от спорти мажмуасида Global Tour 2026 мусобақасининг 3-босқичи юқори савияда бўлиб ўтди.

Ушбу босқичда 100 дан ортиқ чавандоз ва отлар иштирок этди. Мазкур мусобақани бемалол халқаро даражадаги мусобақа деб аташ мумкин. Сабаби, ушбу кунларда мамлакатимизга 🇰🇿Қозоғистондан спортчилар ташриф буюриб, мусобақада фаол қатнашдилар. Улар яқин кунларда ўтказиладиган Жаҳон кубоги босқичида иштирок этиш учун келган бўлсалар-да, Global Tour доирасида ҳам ўз маҳоратларини намоён этишди.

3-босқич ғолиблари:

A тоифа (130 см):
1-ўрин — Олимжанов Хуршид (Чемпион Лиг)
2-ўрин — Эркинов Алишер (Кулденсер)
3-ўрин — Розмухамедов Бекзод (Акдарус)

D тоифа (120 см):
1-ўрин — Байжанов ўғли Бейжан (Кинг Дейман)
2-ўрин — Шокиров Дилшод (Лублеруж)
3-ўрин — Негматов Ашрафхон (Sweet and Sour)

B тоифа (115 см):
1-ўрин — Туякбаев Нуржан (Cold Play)
2-ўрин — Эркинов Алишер (Баккарат)
3-ўрин — Олимжанов Хуршид (Лавин)

C тоифа (100 см, болалар):
1-ўрин — Назарова Севинч (Элис Жи)
2-ўрин — Азимова Фарзона (Армани)
3-ўрин — Шукуров Сайдали (Корнет BS)

E тоифа (100 см):
1-ўрин — Эркинов Алишер (Голден Стар)
2-ўрин — Юлдашев Иброҳим (Ганс)
3-ўрин — Хотамбеков Жасурбек (Грация)

F тоифа (90 см):

Бошловчи чавандозлар:
1-ўрин — Салаев Элбек (Леффе)
2-ўрин — Файз Юсра (Каридa)
3-ўрин — Шермухаммедов Тоҳир (Джинжер)

Бошловчи отлар:
1-ўрин — Давронбеков Фирдавсбек (Риджина)
2-ўрин — Эркинов Алишер (Чаман)
3-ўрин — Усмонов Улуғбек (Чемпион Лиг II)

Барча ғолиб ва совриндорларни самимий табриклаймиз! Уларга келгуси стартларда ҳам омад ва янги зафарлар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг