locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

15-март куни от спортинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича FEI халқаро стюардлари учун семинар ва имтиҳон бўлиб ўтди

Имтиҳон натижаларига кўра, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан Инна Токмакова ва Яна Павлива ўз малакасини муваффақиятли тасдиқладилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
15-март куни от спортинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича FEI халқаро стюардлари учун семинар ва имтиҳон бўлиб ўтди
photo: Ot sporti Uzbekistan

15-март куни от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича FEI халқаро стюардлари учун семинар ва имтиҳон бўлиб ўтди.

15-март куни халқаро от спорт федерациясининг тақвим режасига асосан от спортнинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича халқаро стюардлар учун онлайн ўқув семинари ва аттестация ташкил этилди.

Семинар давомида FEI қоидаларидаги долзарб ўзгаришлар, регламентларни амалий қўллаш масалалари, шунингдек, халқаро мусобақаларда стюардлар фаолиятининг асосий жиҳатлари кўриб чиқилди ва янги қонун-қоидалар билан таништирилди. Ўқув қисми якунлангач, иштирокчилар малакасини тасдиқлаш ва амалдаги лицензияни узайтиришга қаратилган аттестация имтиҳонидан ўтдилар.

фото: от спорти

Имтиҳон натижаларига кўра, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан Инна Токмакова ва Яна Павлива ўз малакасини муваффақиятли тасдиқладилар. FEI талабларига мувофиқ, уларга халқаро стюард лицензиясини 3 йил муддатга — 2029 йилгача узайтиришни тасдиқловчи сертификатлар топширилди.

Бундай тадбирларни ўтказиш от спортда расмий шахсларнинг юқори даражадаги профессионал компетенциясини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг