locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

14 май куни — оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ҳал қилувчи кун!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
14 май куни — оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ҳал қилувчи кун!
Расм: Gazeta.uz

Хитойнинг Жиангшан шаҳрида давом этаётган катталар ўртасидаги оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ҳал қилувчи босқичга яқинлашмоқда. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, бугун қитъа биринчилиги доирасида 4 нафар юртдошимиз жанг майдонига чиқади. Улар орасида Олимпиада чемпиони Акбар Жўраев ҳам бор.

Тошкент вақти билан соат 11:48 да аёллар ўртасидаги -87 кг вазн тоифасида “А” гуруҳ баҳслари бошланади. Унда юртимиз шарафини Нигора Сувонова ва Турсуной Жабборова ҳимоя қилади.

Эркаклар ўртасидаги -109 кг вазн тоифасидаги баҳслар эса соат 15:48 да старт олади. Бу беллашувларда Олимпиада чемпиони Акбар Жўраев ва тажрибали спортчи Шарофиддин Амриддинов ғалаба учун кураш олиб боришади.

Бугунги кундан медаллар кутяпмиз — атлетларимизни қўллаб-қувватлайлик!

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг