14-24 декабрь кунлари Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида учинчи мавсум Global Chess League баҳслари бўлиб ўтади
Дунёдаги энг кучли гроссмейстерлар яна битта суперлига атрофида жамланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Chess Uzbekistan
14-24 декабрь кунлари Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида учинчи мавсум Global Chess League баҳслари бўлиб ўтади. Дунёдаги энг кучли гроссмейстерлар яна битта суперлига атрофида жамланади.
Мукофот жамғармаси: 1 000 000 АҚШ доллари.
Ҳар бир жамоада 6 нафар шахматчи:
камидан 2 та аёл;
камидан 1 нафар ёш (U-21) ўйинчи.
Жамоалар бир-бири билан айланма тизимда икки мартадан ўйнайди.
Умумий турлардан сўнг энг кўп очко тўплаган 2 жамоа финалда чемпионлик учун курашади.
Жавоҳир Синдаров бу мавсумда Global Chess League’да иштирок этади ва ўз жамоасининг етакчи кучларидан бири бўлади. Freestyle Chess’даги ёрқин ўйинлардан кейин Жавоҳирдан бу лигада ҳам катта ғалабалар кутса бўлади!
Иброҳим Жалолов
Редактор