locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

13-январ куни Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамда Давлат спорт академияси ҳузуридаги Институт ўртасида меморандум имзоланди

Мазкур меморандум Институт ректори Амонов Асқар Номозбоевич ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Ғазиев Бахромжон Валижонович томонидан имзоланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
13-январ куни Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамда Давлат спорт академияси ҳузуридаги Институт ўртасида меморандум имзоланди
photo: Ot sporti Uzbekistan

13-январ куни Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамда Давлат спорт академияси ҳузуридаги Институт ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида меморандум имзоланди.
Мазкур меморандум Институт ректори Амонов Асқар Номозбоевич ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Ғазиев Бахромжон Валижонович томонидан имзоланди.
Ҳужжат томонлар ўртасида от спортнинг тўсиқлардан сакраш, учкураш, от юрттириш йўналишларида кадрлар тайёрлаш, тренер ва мутахассисларнинг малакасини ошириш, илмий-услубий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда замонавий таълим жараёнларини жорий этишга қаратилган.

Меморандум доирасида тренерларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш фаолиятини ташкил этиш, халқаро от спорти федерацияси томонидан от спорти қоидаларига ўзгартиш киритилган ҳолатларда ўзгартирилган қоидалар бўйича
Институтга ёзма маълумот ёки семинар ташкил қилиб бериш, федерациянинг етакчи мутахассисларини ўқув жараёнига жалб қилиш белгиланди. Шунингдек, от спортига оид ўқув адабиётлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, тестлар ва илмий мақолаларни биргаликда тайёрлаш ва янгилаб бориш назарда тутилган.

Томонлар спорт педагогик маҳоратини ошириш, назарий ва амалий машғулотларни ўтказиш, малакали тренер ва мутахассисларни ўқув жараёнларига жалб этиш, шунингдек, илмий ва халқаро тажриба алмашувини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади.

Бундан ташқари, Институтнинг Фарғона, Самарқанд ва Нукус филиалларида ташкил этиладиган малака ошириш курсларида Федерациянинг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳам меморандуимда алоҳида белгиланган.

Мазкур меморандум Ўзбекистонда йилқичилик ва от спортни ривожлантириш, соҳа мутахассисларининг касбий салоҳиятини ошириш ҳамда замонавий таълим ва спорт тизимини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг