locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

12 ёшли Faustino Oro дунёдаги энг ёш иккинчи гроссмейстер бўлди

Бу шахмат тарихидаги иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
12 ёшли Faustino Oro дунёдаги энг ёш иккинчи гроссмейстер бўлди
photo: Chess Uzbekistan

12 ёшли Faustino Oro дунёдаги энг ёш иккинчи гроссмейстер бўлди.

Сардинияда ўтаётган турнир шахмат оламига янги рекордчини тақдим этди. Аргентиналик 12 ёшли Faustino Oro гроссмейстерлик унвони учун сўнгги, учинчи нормани муддатидан олдин бажарди.

Қизиқарли томони шундаки, сўнгги тур олдидан Фаустинонинг ҳисобида 8 имкониятдан 6 очко бор эди ва охирги нормани олиш учун у сўнгги турда дуранг ўйнаши шарт эди. Бироқ қуръа асосида, у сўнгги турда турнирнинг асосий фаворити Ян Непомнящий (2729) билан тўқнаш келадиган бўлди.

Рақибнинг рейтинги жуда юқорилиги сабабли, Фаустино ҳатто бу партияда мағлуб бўлган тақдирда ҳам, унинг турнирдаги ўртача кўрсаткичи (TPR) 2600 дан пастга тушмайди. Бу эса автоматик равишда гроссмейстерлик нормаси бажарилганини англатади!

Шундай қилиб, Faustino Oro 12 ёш 6 ой ва 26 кунлигида гроссмейстер унвонига эришди. Бу шахмат тарихидаги иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади. У 1-ўринда турган Abhimanyu Mishraдан бор-йўғи икки ойга орқада қолди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг