locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

1–2 июн кунлари Самарқанддаги “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказида II Ўзбекистон–Хитой минтақалараро форуми бўлиб ўтмоқда

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
1–2 июн кунлари Самарқанддаги “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказида II Ўзбекистон–Хитой минтақалараро форуми бўлиб ўтмоқда
Расм: Gazeta.uz

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида таълим, фан ва технологиялар соҳасидаги инновацион ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган йирик форум ўз ишини бошлади. Нуфузли тадбирда Хитойнинг Шэнси провинцияси ва Ўзбекистоннинг 30 дан ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Форум доирасида қатор ҳамкорлик битимлари имзоланди. Жумладан, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор Рашид Маткаримов ҳам тадбирда қатнашди ва Сиан жисмоний тарбия университети раҳбари жаноб Лю Зиши билан талабалар алмашинуви бўйича шартнома имзолади.

Ушбу келишув икки мамлакат ёшлари ўртасида спорт таълими соҳасида академик ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг