locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

10-март санасида старт оладиган 9-турда 900-голни кўрамизми?

Мазкур тур баҳслари 10-март санасидан бошланиб, 13-март куни поёнига етади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
10-март санасида старт оладиган 9-турда 900-голни кўрамизми?
Фото: Ўзбекистон футзали

Хабар берганимиздек, футзал бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати — Олий лига жамоаларининг навбатдаги 9-тур учрашувларига Жиззах вилояти футбол академияси спорт зали мезбонлик қилади. Мазкур тур баҳслари 10-март санасидан бошланиб, 13-март куни поёнига етади.

Аввалги икки даврада фарқли ўлароқ учинчи – якунловчи даврада тақвим тескари пропорция кўринишида ташкиллаштирилади. Яъни 9-тур қисқа – 12 та учрашувдан иборат бўлади. Охирги учта турда эса жамоалар 18 тадан ўйин ўтказишади. Энг сўнгги – 12-тур ҳамда чемпионат ғолиб ҳамда совриндорларини тақдирлаш маросими пойтахтимизда – май ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Андижонда бўлиб ўтган 8-турда мухлислар мавсумнинг 800-голининг шоҳиди бўлишганди. Бу юбилей голи СҚБ – “Насаф” учрашувида банкилар ҳужумчиси Дилмурод Шавкатов томонидан киритилганди. Навбатдаги довон 900-гол. Биз Жиззахда бўладиган турда яна юбилей голи гувоҳига айланамизм?

Анчагина қийин масала. 8-турдан кейинги якуний кўрсаткич – 825 та голни ташкил этмоқда. Демак, юбилей голига етиб олиш учун жамоалар ғайрат қилиши ва 75 та гол киритишлари даркор. Аммо 10 та ўйинда бундан уддасида чиқиш мушкул. Зеро, сўнгги турларда биз сермаҳсуллик эмас, аксинча мустаҳкам ҳимоя қўрғонига эга учрашувларни кўпроқ кузатяпмиз. Шу маънода, 900-гол масаласи 10-турга қолиши эҳтимоли катта.

Шу ўринда XXIX миллий чемпионатимизнинг барча юбилей гулларини ёдга олсак.

Юбилей голлар кимларга насиб қилган?

100-гол — Алаёр Садиров
(“Динамо” — “Қизилқум”, 30-дақиқа)
200-гол — Энрике Суарес Гимараеш
(ОКМК — “Қизилқум”, 17-дақиқа)
300-гол — Эрнест Саипидинов
(“Насаф” — БМБ, 15-дақиқа)
400-гол — Шомансур Шобаҳрамов
(“Қизилқум” — “Сурхон”, 26-дақиқа)
500-гол — Пахаро Симанкис Хосе Григорио
(СҚБ → “Қизилқум” дарвозаси, 15-дақиқа)
600-гол — Фазлиддин Ботиров
(ОКМК — “Сурхон”, 25-дақиқа)
700-гол — Фернандо Родригес де Соуза
(“Қизилқум” — “Бунёдкор”, 18-дақиқа)
800-гол — Дилмурод Шавкатов
(СҚБ — “Насаф”, 32-дақиқа)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг