05–06 октябр кунлари баскетбол 3x3 мусобақалари бўлиб ўтади
25-сентябрдан 8-октябргача 2025-йилда Озарбайжонда III МДҲ давлатлари ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Мусобақалар 23 спорт тури бўйича ўтказилмоқда: (стол тенниси, стенд отиш, бадминтон, футбол, ўқ отиш, сузиш, волейбол, эркин кураш, аёллар кураши, юнон-рум кураши, баскетбол 3x3, қиличбозлик, самбо, дзюдо, таэквондо WT, академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, каратэ, бадиий гимнастика, батут, чован (анъанавий от ўйини), камондан отиш ва бокс.
Мусобақалар Озарбайжоннинг 6 шаҳрида бўлиб ўтмоқда (Ганжа, Шаки, Габала, Евлах, Мингечевир, Гойгёл ва Ханкенди).
05–06 октябр кунлари баскетбол 3x3 мусобақалари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Беларусь, Тожикистон, Туркманистон ва Озарбайжон жамоалари иштирок этади.
Ёшлар Гуруҳи A (Россия, Тожикистон, Озарбайжон, Қирғизистон)
Гуруҳи B (Ўзбекистон, Туркманистон, Беларусь, Қозоғистон)
Қизлар: (Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Беларусь)
Бизнинг мамлакитимизни баскетбол 3x3 бўйича йиғма жамоалар – ёшлар ва қизлар терма жамоалари ҳимоя қилмоқда.
Жамоа таркиби
Ёшлар U17 ⛹🏻♂️
Хўжаев Тимур
Игамбердиев Алишер
Давлетяров Дамир
Тойчиев Али
Қизлар U17
Салимова Райҳона
Комилова Мафтуна
Мамирова Севинч
Абдукаримова Мухаррамой
Мураббийлар: Навойчик А.А. ва Навойчик А.Я.
Делегация раҳбари: Мирадилов Б.М.
Ўйинлар жадвали:
05-октябр
Ёшлар
11:25 Ўзбекистон – Туркманистон
18:15 Ўзбекистон – Беларусь
19:55 Ўзбекистон – Қозоғистон
Қизлар
11:50 Ўзбекистон – Озарбайжон
13:30 Ўзбекистон – Россия
17:00 Ўзбекистон – Беларусь
19:05 Ўзбекистон – Қозоғистон