Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар Татаристонда йиғин ўтказмоқда
U-18 ва U-20 терма жамоаларимиз ўртоқлик ўйинларида мағлубиятга учради
Расм: Telegram
Ҳозирда хоккей бўйича Ўзбекистоннинг U-18 ва U-20 терма жамоалари Татаристоннинг Алметевск шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
18 август куни жамоаларимиз навбатдаги ўртоқлик учрашувларига чиқишди.
• U-18 терма жамоаси маҳаллий “Нефтяник” клубининг 2010 йилда туғилган хоккейчиларидан иборат таркибига қарши баҳс олиб борди ва 1:20 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.
• U-20 терма жамоаси эса “Нефтяник”нинг U-17 таркибига қарши ўйинда 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бакрадзе Иман
Редактор