Ўзбекистон илк бор хоккей бўйича ЖЧда иштирок этади. Ўйинлар жадвали
13-19 апрель кунлари Ереван шаҳрида (Арманистон) хоккей бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси тарихда биринчи марта бу мусобақада қатнашади. Ўйинлар тўртинчи дивизионда, учинчи дивизионда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ўтказилади.
Олтита миллий терма жамоа айланма тизимда беллашади. Иштирокчи давлатлар: Арманистон, Индонезия, Малайзия, Эрон, Ўзбекистон ва Қувайт. Айланма ўйинлар Адмирал Исаков муз сарайида бўлиб ўтади.
13 апрель куни соат 18:00да Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйнайди.
14 апрель куни соат 21:00 да Ўзбекистон терма жамоаси Арманистон билан муз устида тўқнашади.
16 апрель куни соат 15:00 да Ўзбекистон - Эрон ўйини бўлиб ўтади.
17-апрель куни соат 15:00 да Ўзбекистон ва Индонезия муз майдонига тушади.
19 апрель куни соат 15:00да Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги ўйинини Малайзияга қарши ўтказади.