locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ҳумо” қўшимча таймдаги гол эвазига мағлуб бўлди

Хоккей
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Ҳумо” қўшимча таймдаги гол эвазига мағлуб бўлди
PHOTO: Telegram

Тошкент шаҳридаги “Ҳумо” аренада “Ҳумо” ҳамда “Торпедо” жамоалари ўртасидаги муҳим учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу баҳснинг дастлабки даврасида хоккейчиларимиз унчалик ҳам яхши ўйин намоиш қила олишмади ва бунинг натижаси ҳисобда ҳам акс этди, 0:2. Гарчанд иккинчи даврада ҳам яна бир гол ўтказиб юборган бўлсакда, жамоамиз рақиб дарвозасига жиддий босим ўтказа олди. 3-даврада камида 3та гол уриб, дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолиш вазифаси турган эди. Тинимсиз ҳужумлар натижасида камбек амалга ошира олдик ва ҳисобни 3:3 кўринишига келтирдик. Бироқ, қўшимча таймда яна бир гол ўтказиб юбориб, ўша олтингол ҳисобига мағлубиятга учрадик.

Шунданй қилиб, “Ҳумо” ярим финал йўлланмасини қўлга киритиш учун иккинчи имкониятни ҳам йўққа чиқарди. Энди сўнги имкониятдан фойдаланиб кўрадиган хоккейчиларимиз сериянинг 7-турини Уст-Каменогорскда ўтказади. Учрашув 7-апрел пайшанба куни бўлиб ўтади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг