locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда туғилган Артур Калиев КХЛ таклифларини рад этди ва “Оттава” билан шартнома имзолади

Ўзбекистонда туғилган ҳужумчи МХЛ’даги фаолиятини давом эттиради
Хоккей
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда туғилган Артур Калиев КХЛ таклифларини рад этди ва “Оттава” билан шартнома имзолади
Расм: Telegram

24 ёшли ҳужумчи Артур Калиев Россия клубларининг таклифларини қабул қилмади ва КХЛда тўп суришдан яна бир бор воз кечди. Бу ҳақда “Хэ — Хоккей!” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Калиев МХЛ’нинг “Оттава Сенаторз” клуби билан бир йиллик шартнома тузган.

Маълумот учун, Артур Калиев Тошкентда туғилган. Аввалроқ у “Нью-Йорк Рейнджерс” жамоаси сафида ҳаракат қилган, аммо 2024 йил январ ойида клуб билан шартномаси бекор қилинган эди.

Шу тариқа, ҳужумчи ўз фаолиятини МХЛда давом эттиради.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг