«Tashkent open cup» ғолиблари аниқланди
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг кубок, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Фото: Спорт вазирлиги
Тошкент шаҳрида жойлашган Олимпия шаҳарчасида спортнинг чим устида хоккей тури бўйича ўсмирлар (эркаклар ва аёллар) ўртасида "Tashkent open cup" халқаро турнири бўлиб ўтди.
200 нафарга яқин спортчи иштирок этган мусобақа беллашув жараёнларида Беларусь, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон жамоалари иштирок этди.
Қизғин баҳс ва муросасиз беллашувларга бой ўтган турнир натижаларига кўра:
Аёллар ўртасида
1-ўринни Беларусь аёллар жамоаси,
2-ўринни Ўзбекистон аёллар жамоаси,
3-ўринни Қозоғистон аёллар жамоаси;
Эркаклар ўртасида
1-ўринни Ўзбекистон эркаклар жамоаси,
2-ўринни Беларусь эркаклар жамоаси,
3-ўринни Ўзбекистон U-21 ёшлар терма жамоаси
эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг кубок, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист