locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Стэнли кубоги: илк босқичнинг бешинчи учрашувлари якунланди — «Вашингтон» ва «Флорида» кейинги босқичда

Хоккей
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Стэнли кубоги: илк босқичнинг бешинчи учрашувлари якунланди — «Вашингтон» ва «Флорида» кейинги босқичда
Расм: gettyimages.com ХК Вашингтон Кэпиталз

1 май куни NHL — Миллий хоккей лигасида Стэнли кубоги–2025 плей-офф босқичининг навбатдаги ўйинлари бўлиб ўтди. Биринчи босқич доирасида ўтказилган учта учрашув натижасига кўра, яна икки жамоа кейинги босқичга йўл олди. Вашингтон шаҳридаги Capital One Arena аренасида маҳаллий «Кэпиталз» жамоаси «Монреал Канадиенс»ни қабул қилди. Майдон эгалари ишончли ўйин намойиш этиб, рақибни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва серияни 4-1 ҳисоби билан якунлади. Шу тариқа, «Вашингтон» иккинчи босқичга чиқди ва у ерда «Каролина Харрикейнз»га қарши ўйнайди.

Куннинг яна бир беллашувида «Тампа-Бэй Лайтнинг» ўз майдонида «Флорида Пантерз»га қарши майдонга тушди. «Лайтнинг» сериядаги фарқни камайтиришга уринган бўлса-да, 3:6 ҳисобида ютқазди. Шу билан серия 4-1 ҳисобида якунланиб, «Флорида» ҳам кейинги босқичга йўл олди.

Учинчи учрашувда эса «Виннипег Жетс» ўз майдонида «Сент-Луис Блюз» устидан 5:3 (2:1, 2:1, 1:1) ҳисобида ғалаба қозонди. Бу натижага кўра, серияда ҳисоб 3-2 «Жетс» фойдасига бўлди ва жамоа кейинги босқичга чиқиш арафасида турибди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг