Салохиддин Азимов Швеция клубига ўтди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси “Sollentuna U-18” сафини тўлдирди
Расм: Telegram
Ўзбекистон Хоккей федерацияси маълум қилишича, терма жамоамизнинг иқтидорли ҳужумчиси Салохиддин Азимов Швециянинг “Sollentuna U-18” клуби билан шартнома имзолади.
Азимов жамоага қабул танловида 14 нафар номзод орасида ўзини муваффақиятли намойиш этган.
Ўтган мавсум у яна бир ҳамюртимиз Жасурбек Рустамхонов билан бирга Чехия чемпионатида тўп сурган бўлса, энди Швеция биринчилигида маҳорат кўрсатади.
Бакрадзе Иман
Редактор