locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қозоғистонда Про Хоккей Лигаси чемпионати якунланди, унда Тошкентнинг Ҳумо клуби ҳам иштирок этди

Хоккей
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қозоғистонда Про Хоккей Лигаси чемпионати якунланди, унда Тошкентнинг Ҳумо клуби ҳам иштирок этди
Расм: sputniknews.ru ХК Хумо

15 апрел куни катталар ўртасидаги Қозоғистон хоккей чемпионатининг жорий мавсуми ўз ниҳоясига етди. Финал баҳсларида Кўкшетаунинг «Арлан» жамоаси «Торпедо»ни кетма-кет тўрт ўйинда мағлуб этди (9:2, 6:3, 3:2, 2:1) ва Қозоғистон Про Хоккей Лигаси чемпионига айланди.

Ярим финалда «Торпедо» Тошкентнинг «Ҳумо» жамоасини серияда 5:4 ҳисобида мағлуб этди. «Арлан» эса финалга чиқиш учун «Сариарка»ни 4:1 ҳисобида енгди.
Шуни таъкидлаш жоизки, ярим финалда ютқазган «Сариарка» ва «Ҳумо» жамоалари ўртасида чемпионатнинг бронза медаллари учун беллашув ўтказилиши керак эди. Бироқ Қозоғистон чемпионати низомига кўра, чет эл клублари мукофотли ўринларни эгаллай олмайди. «Ҳумо» фақатгина чемпион бўлиш ва кубокни қўлга киритиш имкониятига эга эди.

Шу сабабли учинчи ўрин учун ўйин ташкил этилмади ва бронза медаллари Қарағанда вилоятининг «Сариарка» клубига топширилди. Тошкентнинг «Ҳумо» клуби 2022/2023 йилги Pro Hokei Ligasy финалчиси ҳамда 2023 йилги Қозоғистон Кубоги соҳибидир.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг