Қозоғистон хоккей терма жамоаси олти йилдан сўнг жаҳон чемпионати юқори дивизионини тарк этди
Қозоғистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати юқори дивизиони гуруҳ босқичи сўнгги турида Швейцарияга 1:4 ҳисобида ютқазиб, турнир жадвалида охирги ўринни эгаллади ва олти йиллик танаффусдан сўнг Дивизион I A гуруҳига қайтди.
Қозоғистондан плей-оффга чиқиш кутилаётган эмасди, айниқса, иккинчи фуқаролик тўғрисидаги қонун кучайтирилиб, бир қатор муҳим натурализован футболчилар жамоа учун ўйнашдан воз кечганини ҳисобга олганда. Шунга қарамай, мутахассислар жамоа юқори дивизионда қолади, деб умид қилган эди — чунки Россия ва Беларусь иштирок этмаётгани сабабли рақобат даражаси пасайган эди. Хусусан, Венгрия аниқ аутсайдер сифатида кўрилган, Норвегия эса етакчи жамоалар қаторига кирмайди.
Шу тариқа, Қозоғистон терма жамоаси 2019 йилдан бери илк бор Дивизион I A гуруҳида тўп суради. Янгиланган гуруҳда Қозоғистон Франция, Украина, Япония, Польша ва Литва термаларига қарши ўйнайди. Биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар юқори дивизионга кўтарилади, энг паст ўринни эгаллаган жамоа эса Дивизион I B гуруҳига туширилади.