locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Олти дақиқада ҳаммаси барбод бўлди

Хоккей
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Олти дақиқада ҳаммаси барбод бўлди
PHOTO: Telegram

3 апрель санасида хоккей бўйича Тошкентнинг “Ҳумо” жамоаси кейинги серияга чиқиш йўлидаги сўнги имкониятдан фойдаланиш учун “Торпедо” жамоаси билан сафарда куч синашиши ҳақида хабар берган эдик. Қизиқарли ўтган учрашув натижасига кўра финалга бир қадам қолганда тўхтадик.

Дастлаб “Ҳумо” икки шайба фарқи билан олдинга ўтиб олди 0:2. Иккинчи периодда “Торпедо” ҳисобни қисқартирди 1:2. Учинчи период бошида “Ҳумо” ўйиндаги ҳисобни яна иккитага оширди, 1:3. Лекин, учрашувнинг сўнги олти дақиқаси ичида ҳаммаси барбод бўлди. “Топедо” бирин-кетин голлар уриб 4:3 ҳисобидаги ғалабани илиб кетди.

Шундай қилиб хоккейчиларимиз финал йўлланмасини қўлга кирита олишмади ва мусобақадаги иштирокини якунлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг