locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

МХЛ: «Торонто» Стэнли Кубоги плей-оффининг иккинчи босқичида «Флорида»ни мағлуб этди

Хоккей
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
МХЛ: «Торонто» Стэнли Кубоги плей-оффининг иккинчи босқичида «Флорида»ни мағлуб этди
Расм: gettyimages.com ХК Торонто

6 май куни Миллий хоккей лигасида 2024/2025 йилги Стэнли Кубоги плей-офф босқичининг навбатдаги куни якунланди. Ушбу санада иккинчи босқичдан фақат битта учрашув ўтказилди.

Торонто шаҳридаги «Скоушабэнк» аренасида маҳаллий «Мэйпл Лифс» жамоаси «Флорида Пантерз»ни қабул қилди. Жуда кескин ва сермаҳсул кечган ўйинда майдон эгалари 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу натижага кўра, «Торонто» серияда 1:0 ҳисобида олдинга чиқди.

6 май ҳолатига кўра, Стэнли Кубогининг иккинчи босқичидаги жорий ҳолат:
«Вашингтон Кэпиталз» — «Каролина Харрикейнз» — 0:0
«Торонто Мэйпл Лифс» — «Флорида Пантерз» — 1:0
«Вегас Голден Найтс» — «Эдмонтон Ойлерз» — 0:0
«Виннипег Жетс» — «Даллас Старз» — 0:0

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг