locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хоккей. Ўзбекистон U18 терма жамоаси учинчи бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди

Турнир 27-апрелдан 3-майгача Бишкек шаҳрида бўлиб ўтди.
Хоккей
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хоккей. Ўзбекистон U18 терма жамоаси учинчи бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди
Фото: Ўзбекистон хоккей федерацияси

Ўзбекистон U18 терма жамоаси хоккей бўйича Осиё кубогини учинчи бор қўлга киритиб, турнирнинг энг кучли жамоаси мақомини ишонч билан мустаҳкамлади.

Турнир 27-апрелдан 3-майгача Бишкек шаҳрида бўлиб ўтди. Унда жамоамиз барча учрашувларда ғалаба қозониб, мусобақани мағлубиятсиз якунлади (Қирғизистон — 4:2; Ҳиндистон — 15:1; Мўғулистон — 7:2; Индонезия — 13:0 - ярим финал; Қирғизистон — 3:2 - финал).

Ушбу муваффақият ёрқин натижалар кетма-кетлигининг мантиқий давомидир:

— 2023-йилда жамоа илк бор Мўғулистонда ўтказилган Осиё ва Океания кубогида ғолиб бўлди;

— 2024-йилда Тошкентдаги уй музида ушбу натижани такрорлади;

— 2026-йилда эса учинчи бор чемпионликни қўлга киритиб, унвонини ҳимоя қилди.

Шунингдек, 2026-йил март ойида жамоа халқаро майдонда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, ўз дивизионида жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди ва икки карра жаҳон чемпионига айланди.

Мазкур натижа Ўзбекистон хоккей федерациясининг терма жамоаларни тайёрлаш ва мамлакатда хоккейни ривожлантириш борасидаги бошқарув ҳамда ташкилий ишларининг юқори даражада эканини яққол кўрсатади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг