Хоккей. Ҳумо сўнгги турда Алға дарвозасига 12 та шайба йўллади
Хоккейчилар Бишкекдаги турнирни ғалаба билан якунлади.
Тошкентнинг Ҳумо хоккей жамоаси Қирғиз Республикасида бўлиб ўтган ўйинларда иштирок этди. Хоккейчилар Бишкек сафарини ғалаба билан якунлади.
Таркибдаги ротацияга қарамай, бугун ҳам қанотлилар рақиб дарвозасига ўнлаб шайба киритишга муваффақ бўлишди.
Йигитларни ғалаба билан табриклаймиз ва тез орада бўладиган уй ўйинларига келишни режалаштирган ҳолда Тошкентда кутмоқдамиз.
Хоккей.
Ўзбекистон Республикаси чемпионати.
10-ноябр. Душанба.
Алға - Ҳумо 2:12
Иброҳим Жалолов
Редактор